loader

АҲМАД ҲОДИЙ МАҚСУДИЙ

Аҳмад Ҳодий Мақсудий, таниқли татар маърифатпарварларидан, 1868 йили Қозон уездининг Тошсув қишлоғида туғилган. Қозондаги «Қосимия» мадрасасида ўқиган. Атоқли маърифатчи Исмоил Ғаспиралининг ўқитиш усули бўйича «Муаллими аввал» китобини ёзган, бу асар ўттиз марта қайта чоп этилган, ҳатто Мисрда дарслик сифатида ўқитилган. Кейин «Муаллими соний», «Ибодати Исломиййа» ва бошқа китобларни таълиф этди, уларнинг умумий адади бир милён нусхадан ортди. Сўнг «Йилдиз» газетасига асос солди. Советлар ҳукумати уни бир неча марта ҳибсга олган, сургун қилган. 1941 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР