loader

АҲҚОФ

Луғатда «қумтепалар» деган маънода, Қуръони каримнинг қирқ олтинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 35 оятдан иборат. Сурада мушриклар сиғинаётган бутлар бирор нарсага қодир бўлмаган жонсиз нарсалар экани, ҳар бир инсон ота-онасига яхшилик қилишга буюрилгани, фарзандни туғиб қаторга қўшгунча оналарнинг қанчалик азият чекиши ҳақида сўз боради. Унда Ҳуд алайҳиссаломнинг Яман юртидаги қумтепаларни маскан тутган Од қабиласини ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилишга даъват этганлари, уларнинг ўз куч-қувватларига ишониб пайғамбар даъватини инкор қилиш оқибатида ҳалокатга дучор бўлганлари хабари берилгани учун у «Аҳқоф» номини олган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР