loader

БАДАВИЙЛАР

Араблар саҳройи, чўлда яшовчи кўчманчи ва илмсиз кишиларни шундай деб аташади. «Аъробий» сўзи ҳам шу маънода қўлланади. Бадавийлар Арабистон яримороли ва Шимолий Африка чўлларида яшаган кўчманчи, ярим кўчманчи араб қабилаларидир. Улар икки гуруҳга бўлинишган: Жанубий Арабистон, яъни Яман қабилалари, буларга Бани Тойи, Бани Ҳамдон, Бани Масхиж, Бани Омил, Бани Жузам, Бани Лаҳм, Бани Ҳассон, Бани Кинд, Бани Азд, Бани Хазраж, Бани Ҳимяр ва бошқалар кирган. Иккинчи гуруҳ эса Шимолий Арабистон қабилалари, яъни Бани Қайс, Бани Сулайм, Бани Ғатофон, Бани Ҳилол, Бани Қушайр, Бани Мурра, Бани Тамим, Бани Асад, Бани Абулқайс, Бани Тағлиб ва бошқалардан иборат бўлган.