loader

БАДИУЗЗАМОН САИД НУРСИЙ

Бадиуззамон Саид Нурсий Туркиянинг Ван кўли яқинидаги Нурс қишлоғида милодий 1873 йили туғилган. Туркиянинг янги тарихидаги энг улуғ Ислом уламоларидан, муфассир. Бадиуззамон (замонанинг бадиий сўз устаси) номи унга уламолар тарафидан берилган. Ёшликдан ақл-заковати, ўткир ҳофизаси, тақвоси билан танилди, тавҳид ва Қуръон илмини чуқур ўрганди. Ҳаёти Туркиянинг Барла, Эскишаҳар, Амиртоғ, Афён ва Испарта шаҳарларида ўтди, Илм мажлислари ташкил этиб, Қуръони каримни ўқиш ва унга амал қилишни тарғиб этди. Бу соҳада «Ишорат ул-ъижоз», «Мунозарот», «Муҳокамот», «Тулуот», «Ламаот», «Нуқта», «Румуз», «Хутувоти ситта», «Сунуҳот» каби 130 дан ортиқ рисола ёзди. Кейин улар ўн икки жидли «Рисолаи Нур Куллиёти»га бирлаштирилди. Бу асар жаҳоннинг ўттизта тилига таржима қилинган. 1960 йили вафот этган.