loader

БАДР

Луғатда «тўлин ой» деган маънода. Макка ва Мадина оралиғидаги кимсасиз саҳро ҳам Бадр деб аталади. Ҳижрий иккинчи йили ўн еттинчи Рамазон кунидаги (милодий 624 йил 13 март) энг биринчи ғазот, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лашкарларининг маккалик мушрикларга қарши олиб борган илк қонли уруши шу ном билан машҳур. Уни Катта Бадр ғазоти ҳам дейишади. Муҳорабада 314 мусулмон жангчиси душманнинг минг нафар аскарини мағлуб этган. Етмиш мушрик, шу жумладан уларнинг йўлбошчиларидан Абу Жаҳл ўлдирилиб, яна шунча киши асир олинган. Мусулмонлардан 14 киши шаҳид бўлган. Аллоҳ таоло бу кунни «Фурқон куни», яъни  ҳақ ва ботил фарқланадиган кун, деб номлаган. Бадр ғазотида асир тушган мушриклар тўрт минг дирҳам миқдоридаги қутулиш бадали (тўрт минг дирҳам) эвазига, агар пули бўлмаса, мадиналик ўн болага ўқиш-ёзишни ўргатганидан кейин озод қилинди. Бадр ғазотида қўлга киритилган ўлжалар баб-баравар тақсимлаб берилди. Бадр ғазоти Ислом лашкарининг илк муҳим ва шонли зафари бўлди. Бу билан Ислом дини қувватланди, Мадина аҳли қурайшликларнинг илк ҳужумларидан қутулди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР