loader

БАЙТУЛ ҲАРОМ

Луғатда «байт» + уй дегани. Каъбаи муаззаманинг номларидан бири, Ислом оламидаги энг буюк, энг фазилатли бош масжиднинг номи. Байтул Ҳаром ва унинг атрофида ҳар хил гуноҳ-ёмонликлар, қон тўкишлар, уруш қилиш, ов овлаш, кўкатларни юлиш, дарахтларни кесиш-синдириш каби ишлар ҳаром қилингани учун шундай ном олган. Бунда фақат Каъба атрофидаги Масжидул Ҳаромгина назарда туилмайди, балки Маккаи мукаррама атрофидаги белгиланган муайян ҳудуд кўзда тутилади. Қуръони каримда: «Аллоҳ Каъбани + Байтул Ҳаромни одамлар учун тўғрилик асоси қилиб қўйди», дейилган (Моида,97).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР