loader

БАЙЪ

Луғатда «қўлни чўзиш, савдо-сотиқ» маъноларини билдиради, яъни томонлар ўзларидаги нарсани олиш учун бир-бирларига қўл чўзишади. Шариатда эса сотиб олинган нарсага эгалик қилиш ва унинг ўрнига берилган нарсалардан эгаликнинг узилишига асосланган айрбошлаш «байъ» дейилади. Байъ + молни молга рози бўлиб алмаштиришдир. Савдо-сотиқ билан шуғулланаётган мусулмонга савдо илмини билиш фарзи айндир. Ҳазрати Умар: «Бозорларда савдо қилишни билмай савдо қиладиган одам истаса-истамаса рибохўрдир», деганлар. Савдо-сотиқнинг асли таклиф (ийжоб) ва қабулдир, яъни кимдир мол сотишни ёки олишни таклиф этади, иккинчи томон эса бу таклифни қабул қилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР