loader

БАЙЪАТ

Луғатда «олди-сотди, аҳд-паймон» маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда ҳукумат ёки диний раҳнамога бўйсуниш ҳақидаги аҳд, қасам, ҳокимликни эътироф этиш, асосан кишиларнинг Расулуллоҳга (с.а.в.) итоат ҳақида берган аҳдномалари «байъат» дейилади. Бу аҳдномада ҳам аҳд берувчи шахс ўз итоати эвазига савобни сотиб олиши маъноси борлиги учун «байъат» номини олган. Исломнинг илк даврларида кўплаб кишилар Пайғамбаримизга байъат қилишган эди. Ислом тарихида Ақоба байъати машҳур. Кейинчалик халифалар ва исломий давлат бошлиқларига байъат қилиш ҳам урфга кирди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР