loader

БАЙЪАТ МАСЖИДИ

Ақоба байъати билан боғлиқ масжиднинг номи. Биринчи Ақоба байъати Минонинг мана шу ўрнида нубувватнинг 12-йили, яъни 621 милодий санада, июл ойида бўлиб ўтган. Ушбу байъатда Мадинадаги Авс ва Ҳазраж қабиласидан 12 та бошлиқ иштирок этган. Иккинчи Ақоба байъати ҳам худди шу маконда нубувватнинг 13-йили, 622 милодий санада, июн ойида бўлиб ўтган. Ушбу байъатда эса Мадина аҳлидан 73 эркак ва икки аёл иштирок этди. Ҳижрий 144 (милодий 761) йили Абу Жаъфар ал-Мансур томонидан ушбу байъат қилинган ўринга масжид қурилган. Бу ҳақда масжиднинг қибласи ташқарисига  ёзиб маҳкамлаб қўйилган тахтача бор. Ушбу макон Минодан Маккага тушишдаги кўприкнинг ўнг томонида, Ақоба тош отиш томонидан 300 метр узоқликдадир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР