loader

«БАЙЪАТУР РИЗВОН»

Луғатда «Аллоҳ рози бўлган байъат» маъносида. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида ривоят қилинишича, Ҳудайбия водийидаги бир дарахт остида ўша жойда ҳозир бўлган бир ярим мингга яқин саҳоба Пайғамбар алайҳиссаломга қўл бериб, то бошларига ўлим соати келгунича у зотга содиқ бўлишга байъат-қасамёд қилишди. Қуръони карим (Фатҳ, 10) уларнинг Расулуллоҳ (с.а.в.) воситаларида Аллоҳ таолонинг Ўзига байъат қилганларини уқтиради ва бу байъат Ислом тарихида «Байъатур ризвон», яъни Аллоҳ таоло рози бўлган байъат деган ном билан қолди. Байъат қилган эр ва аёл мусулмонлар адади 1300, 1400, 1500 киши эди, деган турлича ривоятлар бор. Остида байъат қилинган дарахтнинг номи Самура ёки Сидра бўлган, зиёрати ширкка айланиб кетишидан қўрқиб Ҳазрати Умар ўрнидан олдириб ташлаганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР