loader

БАЙҲАҚИЙ

Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Мусо ал-Байҳақий, ҳижрий 384 (милодий 994) йили Нишопурнинг Байҳақ деган қишлоғида туғилган. Машҳур муҳаддис, ҳофиз, шофеъий мазҳаби фақиҳи. Барча диний илмларнинг билимдони бўлган. Ҳадис йиғиш мақсадида Ироқ, Ҳижоз, Шом каби Ислом диёрларини кезган. Заҳабийнинг айтишича, ёзган асарлари минг жилдга етган. Шулардан машҳурлари: «Ас-Сунан ул-кабир», Ас-Сунан ус-сағир», «Ас-Сунану вал-осор», «Шуъабул-иймон», «Далоил ан-Нубувва», «Ал-Маориф», «Китаб ул-хилоф», «Китаб ул- матҳол», «Китаб ул-эътиқод», «Китаб ут-тавҳид», «Китаб уз-зуҳд», «Ал-Мабсут», «Маноқиби Шофеъий» ва бошқалар. Ҳижрий 458 (милодий 1066) йили Нишопурда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР