loader

БАККА

Луғатда «бузиш, ажратиш, бекор қилиш, ифтихорни рад қилиш, пасайтириш, бўйсундириш» деганидир. Маккаи мукаррама номларидан бири. Унинг Бакка деб номланишига сабаб у ерда одамларнинг издиҳом қилиб тўпланиши ёки Макка зўравонларининг бўйинларини эгишидир. Зеро, Аллоҳ таоло зўравоннинг ғурурини синдирганидан кейингина у Маккани қасд қилади. Ё бўлмаса Макка мутакаббирларининг ғурурини пасайтиришдир. Бакка деганда ирода қилинадиган жой ҳақида тўртта қавл бор:  Каъба жойлашган ўриннинг исми, Байтуллоҳнинг атрофи, Макка ва унинг ортидагилар,  масжид ва Байтуллоҳнинг номи, Макка ҳарамнинг ҳаммаси учун қўйилган исм, албатта Бакка бу Макка деганидир («Қомус ал-Муҳит»).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР