loader

БАНИ МУСТАЪЛИҚ ҒАЗОТИ

Ҳижрий 6 йили шаъбон ойида (милодий 627 йил 17 декабр) маккалик бўлмаган мушрикларга қарши илк ғазот шу ном билан аталган. У Ҳандақ жангидан кейин, Ҳудайбия битимидан олдин бўлди. Бани Мустаълиқ Хузоа қабиласи таркибига кирар эди. Хузоа юртидаги Мурайсий деган қишлоқда бўлгани учун у «Мурайсий ғазоти» ҳам дейилади. Бани Мустаълиқ қабиласи ўз бошлиғи Ҳорис ибн Абу Зирор ташвиқига учиб, Мадинага ҳужум қилиш ва Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдириш режасини тузди. Мусулмонлар уларни Мурайсий ариғи бўйида таъқиб қилиб, Исломга киришни таклиф этишди. Улар кўнишмагач, жанг билан тор-мор қилишди. Мусулмонлар бу жангда ўн кишини ўлдириб, етти юз асир, икки минг туя, беш минг қўйни ўлжа билан қайтишди, мусулмонлардан бир киши шаҳид бўлди. Таяммум ҳақидаги оят шу ғазот чоғида нозил бўлган, «Ифк (туҳмат) воқеаси» ҳам ўша пайтда содир бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР