loader

БАНИ НАЗИР ҒАЗОТИ

Яҳудийларнинг Бани Назир қабиласи Мадина яқинида яшаб, Расулуллоҳ (с.а.в.) билан тузилган сулҳ битимига кўра моллари ва жонлари омонда, ўзлари диний ҳурриятда эдилар. Аммо мусулмонларга душманликдан кечолмаган қабила бир куни имкониятдан фойдаланиб, Расули акрамга суиқасд уюштиришди ва сулҳ битимини бузишди. Шунда Пайғамбаримиз асҳоб билан бирга Бани Назирни қуршаб олишга мажбур бўлдилар. Натижада ҳижрий 4 йили рабиъул-аввалнинг тўртинчи куни (милодий 626) Бани Назир ғазоти бошланди. Йигирма кунча давом этган муҳосарадан сўнг қабила таслим бўлди. Унга Мадинадан чиқиб кетишга изн берилди. Бу ғазотда мусулмонлар жуда кўп қурол ва ўлжага эга бўлишди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР