loader

БАНИ ҚАЙНУҚОЪ ҒАЗОТИ

Ҳижратнинг иккинчи йили шаввол ойида Расулуллоҳ (с.а.в.) бошчиликларида яҳудийларга қарши олиб борилган уруш Ислом тарихида «Бани Қайнуқоъ ғазоти» номини олди. Пайғамбар алайҳиссалом билан тузилган аҳдномани яҳудийлардан биринчи бўлиб бузган Бани Қайнуқоъ қабиласи бўлди. Турли баҳоналар билан сулҳни бузган яҳудийлар мусулмонларга қарши уруш бошлаб юборишди. Расули акрам ночор урушга кирдилар. Мусулмонлар яҳудийлар яшириниб олган қалъани ўн беш кун қамал қилишди. Яҳудийлар кутган ёрдамлари етиб келмагач, омонлик сўраб таслим бўлишди. Сўзида турмай сулҳни бузгани учун еттиз юз яҳудий ҳаёти сақланган ҳолда Сурияга сургун қилинди. Ерлари эса ерсиз мусулмонларга тақсимлаб берилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР