loader

БАРЗАХ

Луғатда «икки нарса орасида жойланган» маъносини билдиради. Истилоҳда эса инсоннинг ўлимидан то қайта тирилгунича чўзилган муддат тушунилади. Бу маънодаги «барзах» Қуръони каримда бир марта ворид бўлган: «Уларнинг ортида то қайта тириладиган кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур» (Мўминун, 100). Шунинг учун дунё ва охират олами ўртасидаги қабр олами «барзах» дейилади. Инсон вафот этганидан сўнг қабрга дафн қилинса ҳам ёки жасади топилмай дафн этилмаса ҳам барибир барзах оламига ўтади. Инсон вафот этиб қабрга қўйилгач, яъни барзахга ўтгач икки фаришта + Мункар ва Накир уни саволга тутади. Ҳазрати Усмон (р.а.): «Қабрда нажот топганга кейинги ҳоллар осон бўлади, нажот топмаганга кейинги ҳоллар янада даҳшатли бўлади», деб марҳамат этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР