loader

БАРО ибн МАЪРУР

Баро ибн Маърур ибн Сохр ибн Хансо (р.а.), саҳобалардан. Мадинадаги раҳбарлардан бири эдилар.  Башир, Мубашшир, Ҳинд, Салофа, Раббоб исмли фарзандлари бўлган. Мадинадаги раҳбарлардан биринчи бўлиб вафот этгандилар. Сафар ойида, яъни Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келишларидан бир ой олдин ўлим топдилар. Ақоба байъати кечаси Расулуллоҳ (с.а.в.) билан   учрашиб, биринчи сўзлаган киши  эдилар. Ўша куни етмишта ансорий байъат қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Барони бошлиқ қилиб тайинладилар. У киши ўринларидан туриб Аллоҳ таолога ҳамду сано айтгач: «Бизни Муҳаммад алайҳиссалом билан улуғлаган ва у зотга бизни биринчи бўлиб ижобат этишга мушарраф қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Биз эшитдик ва итоат қилдик. Эй Авс ва Хазраж жамоаси, Аллоҳ сизларга ўз дини билан карам кўрсатди, агар эшитиб итоат қилсангиз Аллоҳга итоат қилган бўласизлар», деганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР