loader

БАСМАЛА

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» (Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан) калимасини қисқартириб «Басмала» ёки «Бисмиллоҳ» дейилади. Қуръони каримнинг Тавба сурасидан бошқа барча суралари шу калима билан бошланади. У Намл сурасидан бир оят бўлиб, Фотиҳа сурасининг бошида ҳам собитдир. Қироат уламолари Тавба сурасидан бошқа барча сураларнинг бошида Басмала айтишга келишишган. Унинг ҳукми суннати муаккададир. Исломда барча ибодатлар ва хайрли ишларни Басмала билан бошлаш суннатдир. Мусулмон киши Қуръон тиловати, намоз, таҳорат, ғусл, тавоф каби амалларни Басмала билан бошлаши жоиз. Бундан ташқари бир ишга киришиш, овқатланиш, кийиниш, уйқуга ётиш, хуллас ҳар қандай юмушни Басмала билан бошламоқ зарур. Бусиз бошланган ишнинг ниҳояси кесик бўлади, хайрли тугамайди. Ислом шариатига кўра Басмала айтилмай сўйилган ҳайвоннинг гўшти ҳаром, истеъмолга яроқсиз саналади. Динимиз одобига биноан мактублар, ёзишмалар, расмий ҳужжатлар ва диний асарлар ҳам Басмала билан бошланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР