loader

БАҚАРА

уғатда «сигир» деган маъноси бор. Қуръони каримнинг иккинчи, энг узун сураси номи, Мадинада нозил бўлган, 286 оятдан иборат. Сурада иймон-эътиқод, ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ, идда ва бошқа шариат ҳукмлари, куфр ва нифоқнинг моҳияти баён қилинади. Бани Исроилда ўлдирилган кишининг қотилини топиш учун Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом қавмига бир сигир сўйиб, гўшти билан ўликни ургач қотил маълум бўлишини билдиргани учун сура шу номни олган. Суранинг қарийб учдан бир қисмини Аҳли китоблар (Таврот ва Инжилга иймон келтирганлар) ҳақидаги маълумотлар ташкил этади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР