loader

БАҚО ВА ФАНО

Луғатда «бақо» + боқийлик, абадийят маъноларини, «фано» эса фонийлик, йўқолиш, ўткинчи маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса «бақо» деганда Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири ҳамда абадий ҳаёт, яъни охират, «фано» деганда эса ўткинчи, вақтинчалик дунё ҳаёти тушунилади. Тасаввуфда эса бақо + Аллоҳнинг боқий дўсти бўлиб қолиш учун ўзликдан воз кечиш, ўзида барча яхши сифатларни мужассам қилишдир. Фано + ўзидаги барча ёмон сифатларни йўқ қилиш билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР