loader

БАҒДОД

Қадимги форс тилида «Аллоҳ ато қилган, «Доднинг боғи» маъноларини билдирган. Дажла дарёсининг икки соҳилига жойлашган қадимий шаҳар, 1921 йилдан буён Ироқ давлатининг пойтахти. Милодий 762 йили аббосий халифалардан Мансур барпо қилган ва уни «Мадинат ус-салом» (Омонлик шаҳри) деб атаган. У анча вақт халифалик пойтахти бўлган. Шаҳар салжуқийлар, мўғуллар, туркманлар, эронийлар, кейинчалик кўп йиллар Усмонлилар қўл остида бўлган. Шаҳарда кўплаб донғи дунёга кетган масжидлар, мадрасалар, дунёдаги биринчи дорилфунун ва исломий обидалар бор, бу ердан улуғ алломалар, машҳур арбоблар етишиб чиққан.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР