loader

БАҲОИЙЙА

Милодий 1844 йили рус ва инглиз мустамлакачилари томонидан ташкил этилган ва яҳудийлардан ёрдам олган ҳаракат, «Бобиййа» деган номи ҳам бор. Унинг мақсади Ислом ақидасини бузиш, мусулмонлар орасига фитна солиб, ўзларини ўзлари билан овора қилиб қўйиш бўлган. Баҳоиййаликка Эронда Мирзо Али Ризо Шерозий асос солган, у Боб (эшик) деб ном олган. Кейинчалик унинг ўрнига Мирзо Ҳусайн Али келган, унинг лақаби Баҳо бўлган. Баҳоиййалик Исломга мансубликни даъво қилса-да, аслида Боб ҳамма нарсани яратган, у инсонга тушади ва у билан бирлашади, деб эътиқод қилади. Баҳоийлар кўплаб эски диёнат ва мазҳаблар, шунингдек яҳудийлик, насронийлик таълимотларидан олиб, ўзларига ақида яратишган. Улар Қуръонни ўзларича бузиб тафсир қилишади, Ислом ақидаларига куфр келтиришади, ҳаром нарсаларни ҳалол санашади. Улар эътиқодича охират Баҳонинг зоҳир бўлишида эмиш.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР