loader

БАҲОУДДИН НАҚШБАНД

Хожа Муҳаммад ибн Муҳаммад Жалолиддин Нақшбанд, Ўрта Осиёда Х1У асрда пайдо бўлган йирик тасаввуф тариқати + Нақшбандия асосчиси, мағрибу машриқда Ҳазрати Баҳоуддин, Хожаи Бузург, Шоҳи Нақшбанд номлари билан машҳур атоқли тасаввуф шайхи, Ислом оламида кенг тарқалган таълимот раҳнамоси. Милодий 1318 йили Бухоро яқинидаги Қасри Орифон қишлоғида туғилган. Унинг эски номи Қасри Ҳиндувон бўлган. Хожа Муҳаммад Бобои Самосий ва Саййид Мир Кулолдан таълим олган, Аҳмад Яссавий, Абдухолиқ Ғиждувоний сулукларини давом эттирган. Унинг «Дил ба ёру даст ба кор» (Қалбинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин) шиори Ислом оламида машҳур бўлган. Милодий 1389 йили вафот этган, Қасри Орифондаги қабрига 1544 йили султон Абдул Азизхон мақбара ва масжид қурдирган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР