loader

БАҲРАЙН ДАВЛАТИ

Майдони: 695,15 кв.км., аҳолиси: 700 минг киши, пойтахти: Манама, тузуми: монархия, давлат бошлиғи: амир шайх, йирик шаҳри: Ал-Муҳаррак, пул бирлиги: баҳраййн динори. Ҳозирги Баҳрайн милоддан аввалги уч минг йилликда қудратли савдо империясининг маркази бўлган. 600 йилга келиб у Бобилга бўйсунди. Милоднинг тўртинчи-олтинчи асрларида Баҳрайн ҳудуди Сосонийлар давлати таркибига кирган. Еттинчи асрда Баҳрайнга Ислом дини кириб келди ва у араб халифалиги тасарруфига ўтди. 9-11-асрларда Баҳрайн умавийлар ва абоосийлар ҳукмронлиги остида бўлган. 1487 йилда Баҳрайн ва Муҳаррак оролларини Уммон қабилалари босиб олди. 36 йилдан сўнг улар ўрнини португаллар эгаллади ва мамлакатни 1602 йилгача ўз назоратида ушлаб турди. Ўн саккизинчи аср ўрталарида бу ерда ал-Халифа сулоласи пайдо бўлди ва улар ҳозиргача Баҳрайнни бошқариб келяпти. 19-асрда бу ерда инглизлар хўжайинлик қилишди. 1971 йилнинг 14 августида Баҳрайн мустақилликка эришди. Аҳолининг 73 фоизи араблар, қолгани форслар, покистонликлар ва ҳиндлардир. Ислом давлат дини саналади, мактабларда Қуръон ва шариат кенг ўқитилади, шариат маҳкамалари мавжуд. Аҳолининг 85 фоизи мусулмонлар, уларнинг 70 фоизи шиалар, аммо амир оиласи суннийликка мансуб. Баҳрайн Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзоси.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР