loader

БАҲРОМОВ, АБДУРАШИД қори

Абдурашид қори Абдулмўмин қори ўғли Баҳромов, 1997 йилдан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий. 1953 йили Андижон шаҳрида туғилган. Бошланғич диний таълимни падари бузруквори Абдулмўмин қоридан олган. Ўрта мактабни тамомлагач, бирмунча вақт Андижон шаҳридаги 22-мактабда хизматда бўлган. 1975-1979 йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. 1979 йили Имом Бухорий номли Тошкент Олий Ислом маъҳади (институти)га ўқишга кириб, 1981 йили уни тамомлаган. 1979 йилдан шу маъҳадда мударрис, «Тилла шайх» жомеъ масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. 1997 йилдан 2006 йилгача Ўзбекистон муулмонлари идорасига раҳбарлик қилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР