loader

БИЛОЛ ибн РАБОҲ

Абу Абдуллоҳ Билол ибн Рабоҳ ал-Ҳабаший (р.а.), Маккага яқин жойда таваллуд топган, туғилишидан қул бўлган. Хўжайинининг қаттиқ қийноқ ва хўрлашларига қарамай, «Аҳад, Аҳад» (Аллоҳ бирдир) деяверган иродали саҳобий. Уни Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ қулликдан озод қилганлар. Абу Бакрдан кейин иккинчи бўлиб иймон келтирганлар. Озод этилганларидан сўнг бутун ҳаётларини Исломга бағишладилар. Барча ғазотларда Расулуллоҳ (с.а.в.) билан ёнма-ён бўлганлар, у зотни ҳимоя қилганлар. Пайғамбаримиз бу кишига қаттиқ ишонганларидан омборчи қилиб тайинлаганлар. Ҳазрати Билол биринчи Ислом муаззини ҳамдирлар. Ҳижратнинг биринчи йилларида Пайғамбар алайҳиссалом намозхонларни бир жойга жамлаш учун илк азон айтишни Ҳазрати Билолга юкладилар ва у киши Расули акрам вафотларига қадар бу вазифани ихлос билан бажардилар. У зотнинг вафотларидан кейин Шомга кетиб қолдилар ва умрлари охиригача фақирона ҳаёт кечирдилар. Пайғамбаримиз томонларидан жаннат муждаси билан шарафланган зотлардан. Ҳазрати Умар даврларида, ҳижрий 20 (милодий 642) йили Шомда вафот этдилар, қабрлари Дамашқ шаҳрида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР