loader

БИРИНЧИ САЛИБ ЮРИШИ

Бутпараст насронийларнинг мусулмон оламига қарши милодий 1096-1099 йилларда уюштирган ҳарбий ҳаракати номи. Фарангистонда тўпланган насронийларнинг ҳарбий кучларига булонлик Годфрей, унинг укаси Болдвин, тулузалик граф Раймонд ҳамда Папанинг Пуядан келган вакили Адхемар бошчилик қилишди. Улар алоҳида-алоҳида бўлиб, Константинопол орқали Кичик Осиёга кириб боришга қарор қилишди. Чунки Питер де Хермит ва унинг дайди  роҳиб укаси Уолтер де Пеннилес кишиларни шу қадар кучли ҳаяжонга солган эдиларки, бунинг  натижасида насроний отлиқлари аллақачон йўлга  чиқиб, учраган ҳамма нарсани яксон этиб бораётган эдилар. Улар Кичик Осиёдаги салжуқийларга тегишли бўлган Румни вайрон қилишга ҳам улгурдилар. Рум салжуқийлари шу даврда кўплаб подшоҳликларга парчаланиб кетганларидан бир жону бир тан бўлиб қарши туролмасликлари ҳам насронийларга жуда қўл келди. Салибчилар учун бу жуда қулай вазият эди. Улар Дорилаюм яқинида Кичик Осиёдаги салжуқийлар подшоҳлигининг бош ҳокими Қилич Султонни мағлубиятга учратиб, унинг пойтахти Никаяни босиб олдилар. Салжуқийларни Онадўли томон суриб чиқарган юриш қатнашчилари соҳилдаги ерларни эгаллашди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР