loader

БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ

Майдони: 83 657 кв.км., аҳолиси: 3,5 миллион киши, пойтахти: Абу Даби шаҳри, маъмурий тузилиши: 7 та амирликдан иборат, тузуми: монархия, давлат бошлиғи: президент, йирик шаҳарлари: Дубай, Шаржа, пул бирлиги: дирҳам. Форс кўрфази соҳилларида жойлашган Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Абу Даби, Шаржа, Дубай, ал-Фужайра, Рос ал-Хайма, Ажман, Умм ал-Қовайн каби етти амирликни бирлаштирган. Аҳолининг 25 фоизини араблар, 74 фоизини эронийлар, қолганини покистонликлар ва ҳиндлар ташкил этади. Ҳозирги БАА заминида милоддан аввалги олтинчи минг йилликларда ҳам одамлар яшаган. Тўртинчи минг йилликларда бу ҳудуд шумерлар Месопотамияси ва кўҳна Ҳиндистон ўртасида қатнайдиган кемалар йўлида муҳим савдо нуқтаси бўлган. Милоднинг бешинчи-олтинчи асрларига келиб Сосонийлар давлати Билан савдо алоқалари кучайди. Кейинчалик бу ерга Овруподан насронийлар, жанубдан кўчманчи араб қабилалари келиб ўрнашди. 1838 йилга келиб инглизлар «қароқчилар соҳили» деб ном олган ҳозирги Амирлик ерларини ва Уммон, Маскат, Баҳрайн, Қувайт ўлкаларини тўла босиб олишди ва кўрфазга ҳарбий емаларни жойлаштиришди. Ўтган асрнинг 60-йилларида мамлакат заминидан нефт конларининг топилиши уни бутунлай ўзгартириб, дунёдаги бой ўлкалардан бирига айлантирди. 1971 йил 2 декабрда кўрфаздаги олти амирлик бирлашиб, мустақил БААга асос солишди (Рос ал-Хайма кейинроқ қўшилган). Мамлакат аҳолисининг 96 фоизини мусулмонлар, қолганини насронийлар ва ҳиндикийлар ташкил этади. Барча амирликларда мадрасалар, Қуръоон мактаблари очилган, биргина Дубай амирлигида 513 та жомеъ масжиди бор. Аҳоли ҳаётнинг барча соҳаларида шариат қонунларига биноан яшайди. БАА Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзоси.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР