loader

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

Луғатда «Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан» деган маънони билдиради. Аллоҳ таоло бандаларига ҳар бир ишни ёлғиз Ўзининг номи билан бошлашни буюрган, шунинг учун мўмин-мусулмонлар нима иш бўлмасин, у ибодат, зикр бўладими, ҳаётдаги юмуши ёки касб-кори бўладими, ҳаммасини Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлашлари шарт. Ҳадиси шарифда: «Ҳар бир муҳим, аҳамиятли иш Аллоҳнинг номини зикр қилмасдан бошланар экан, у охирига етмайди, чала бўлади, кесилиб қолади», дейилган. Қуръони каримнинг «Тавба-Бароат» сурасидан ташқари барча суралари ана шу калима билан бошланади. У Қуръоннинг илк сураси «Фотиҳа»нинг биринчи оятидир. Исломда Қуръон тиловати, илм мажлислари, намоз ва бошқа ибодатлар, ёзилаётган китоб ва мактублар, касб-ҳунар ва рўзғор юмушлари, кийиниш, таомланиш, бирор маконга кириш каби барча ишларни «Бисмиллоҳ» билан бошлаш буюрилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР