loader

БИШР ХОФИЙ

Бишр ибн Абдураҳмон ал-Хофий, куняси Абу Наср, Бишр Хофий номи билан машҳур улуғ ва кароматли тасаввуф шайхларидан, авлиёуллоҳ. Ҳижрий 150 (милодий 767) йили Марвда туғилиб, Бағдодда яшаган. У қаттиқ зоҳидлиги, ҳатто оёқ кийими киймагани учун Хофий (ялангоёқ кезган) лақабини олган. Бағдодда ҳадис, фиқҳ, тасаввуф олими бўлиб етишган. Айтишларича, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал унинг олдига тез-тез келиб турганлар. Ҳижрий 227 (милодий 841) йили Бағдодда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР