loader

БОБИРИЙЛАР

Амир Темурнинг набираси, Фарғона ҳокими Умаршайх Мирзонинг ўғли, ажойиб саркарда, шоир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобир асос солган салтанат номи. Оврупада «Буюк мўғуллар империяси» номи билан машҳур. Бобир 1504 йилда Афғонистонни, орадан йигирма икки йил ўтиб Ҳиндистоннинг Агра ва Деҳли ўлкаларини эгаллади ва ўша ерларда Бобирийлар салтанатига асос солди. Унинг вафотидан сўнг (1530) давлатни унинг зурриёдлари бошқаришди. Бобирийларнинг энг машҳури Аврангзеб Оламгирдир (1658-1707). Ҳумоюн, Жаҳонгир, Акбар, Шоҳжаҳон, Аврангзеб даврларида салтанат ҳудудлари кенгайтирилди, иқтисодий ва маданий ҳаёт, илм-фан тараққий этди. Бобирийлар салтанати оврупаликларнинг босқинчилик сиёсати туфайли парчаланиб кетди ва 1858 йилга келиб бутунлай тугатилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР