loader

БОБОХОНОВ, ШАМСУДДИНХОН

Шамсуддинхон Зиёвуддинхон ўғли Бобохонов, 1937 йили Тошкент шаҳрида туғилган, таниқли дин ва жамоат арбоби. 1959 йили Тошкент чет тиллар институти инглиз тили факултетини битирган. 1962-1966 йилларда Қоҳирадаги Ал-Азҳар дорилфунунида таҳсил олган. 1973 йили Москвада араб филологияси бўйича номзодлик ишини ёқлаган. 1975-1982 йилларда Тошкент олий Ислом институтига ректор бўлди. 1982-1989 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий эди. 1989-1994 йилларда Шарқшунослик институтида катта илмий ходим ва диний бошқарма раиси ноиби бўлиб ишлади. 1994 йилдан 2001 йилгача дипломатия соҳасида хизмат қилди. Иордания Қироллик академияси ҳақиқий аъзоси, Халқаро Ибн Сино мукофоти соҳиби. 2003 йили Тошкентда вафот этди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР