loader

БОСНИЯ-ГЕРСЕГОВИНА ФЕДЕРАТСИЯСИ

Майдони: 51.129 кв.км., аҳолиси:  3 миллион 800 минг киши, пойтахти: Сараево шаҳри, тузуми: республика, давлат бошлиҒи: президент, маъмурий тузилиши: 10 округдан иборат, йирик шаҳарлари: Баня Лука, Зенитса, Тузла, Мостер, пул бирлиги: Босния маркаси. Милоднинг биринчи асрида бу ҳудудларда қадимдан яшаб келган иллирий қабилалари римликлар томонидан маҒлуб этилиб, Далматсия вилояти номи билан Рим империясига қўшиб олинди. Кейинчалик бешинчи асрда мамлакат ҳудудини остготлар босиб олишди. 535 йилда эса Византия империяси таркибига кирди. Еттинчи асрда келиб бу ерларда славян қабилалари шаклланди. Ўн иккинчи асрдан бошлаб Босния мустақил феодал князликка айланди. 1448 йили мамлакат жанубидаги ҳукмдорлардан бири ўзини мустақил герсог деб эълон қилди. Унинг салтанатини оврупаликлар “Герсеговина” деб атай бошлашди. Ўн бешинчи асрнинг иккинчи ярмида турклар аввал Боснияни, кейин Герсеговинани фатҳ этишди. 1878 йилда Босния-Герсеговина Австро-Венгрия ихтиёрига берилди. Орадан ўттиз йил ўтиб, австрияликлар батамом эгаллаб олинди. 1914 йилда Сараевода Австрия тахтининг валиаҳди  Фердинанднинг ўлдирилиши Биринчи жаҳон урушининг бошланиб кетишига сабаб бўлди. Босния-Герсеговина 1918 йилда серблар, хорватлар ва словенлар қироллигининг, 1929 йилдан эса Югославия таркибига кирди. Иккинчи жаҳон урушида мамлакатни фашист қўшинлари босиб олди. Уруш тугагач, у Югославия Федератив Халқ Республикаси таркибига кирди. 1991 йили Босния-Герсеговина мустақиллиги декларатсияси қабул қилинди. Аммо серблар, хорватлар, босниялик мусулмонлар ўртасида бошланиб кетган фуқаролик уруши мамлакатниҳҳам берилди. Босния-Герсеговина кўп миллатли мамлакат саналади: аҳолиснинг 44 фоизини босниялик мусулмонлар, 31 фоизини православ динидаги серблар, 17 фоизини католик-хорватлар ташкил этади. Қолганлари бошқа миллат вакилларидир. Ўнинчи асргача Босниянинг катта қисми насронийликни қабул қилмаган, аммо Герсеговина анча аввал насронийлашиб бўлган эди. Ўн бешинчи-ўн олтинчи асрда турклар келганидан кейин аҳоли оммавий равишда ислом динига кира бошлади. Бироқ серб ва хорватларнинг катта қисми насронийлигича қолди. Югославиянинг парчаланиш жараёни унинг таркибида бўлган Босния-Герсеговина учун катта фожеага айланди. Тўқсонинчи йиллари кечган фуқаролик урушида 250 минг киши ҳалок бўлди. Босниянинг шарқий қисмидан 800 минг мусулмон, Ғарбидан 600 минг серб, марказий қисмидан 300 минг хорват ҳайдаб чиқарилди. Бундан айниқса мусулмонлар қаттиқ жабр кўришди: 18 минг мусулмон бедарак йўқолди, минглаб боснияликлар конслагерларга ташланди. Бутун жаҳон ҳамжамияти бу “этник тозалов”ни қоралади, айбдорлар халқаро трибунал маҳкамасига тортилди. Бу фожеали уруш минглаб кишиларнинг ўлими ва хўрланишига сабаб бўлибгина қолмай, балки асрлар бўйи мамлакат маданиятининг гултожи бўлиб келган масжидлар, мадраса ва музейларни, кутубхоналар ва бошқа меҳморий ёдгорликларни вайрон қилди. Мутахассислар ҳисобига кўра, уч мингдан зиёд меъморий обидалар йўқ қилинган. Босния мусулмонлари жамоаси Оврупадаги энг йирик жамоалардан саналади. Босния-Герсеговина ИКТ аъзоси.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР