loader

БРУНЕЙ ДОРУССАЛОМ ДАВЛАТИ

Майдони: 5765 кв.км, аҳолиси: 300 минг киши, пойтахти: Бандар_сери-Бегаван, тузуми: мустақил султонлик, давлат бошлиғи: султон, пул бирлиги: Бруней доллари. Милоднинг ўн бешинчи асрида Борнео ва унинг атрофидаги ороллар бирлаштирилиб, Бруней султонлигига асос солинган. 1888 йилда у Буюк Британиянинг вассалига айланди. 1959 йилги Янги конститутсия Буюк Британияга Бруней мудофааси ва ташқи алоқаларини олиб бориш мажбуриятини юклади. 1984 йили Бруней мустақиллиги эълон қилинди. Мамлакат аҳолисининг 68 фоизини малай халқи, 20 фоизини хитойлар, қолганини ҳинди ва бошқа майда миллатлар ташкил этади. Ислом давлат дини ҳисобланади, аҳолининг 70 фоизга яқини мусулмонлар, улар асосан Аҳли сунна вал жамоанинг шофеъий мазҳабига мансуб. 14 фоизи буддавийлар, 8 фоизи насронийлар, қолгани мажусийлардир. Мамлакат пойтахтидаги жомеъ масжиди Осиёдаги энг йирик ибодатхоналардан ҳисобланади. Бруней ИКТ аъзосидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР