loader

БУВАЙҲИЙЛАР

Милодий 945-1055 йилларда ҳукм сурган сулола номи.   Ғазнавийлар халифаликнинг узоқ шарқий бўлагида ҳукм суришаётган бир пайтда унинг марказий қисмида азим бир давлат вужудга келди. Халифа Мустақфий даврида (944-946 йиллар)  форсий наслдан бўлган Аҳмад  ибн Бувайа исмли таниқли кишига Муиззуд-Давла унвони берилди.  Бу масъулиятли мартаба халифа топшириғи деб қабул қилинарди. Аҳмаднинг отаси шарқий форслар қабиласининг сардори бўлиб. унинг сомонийлар хизматида у  қадар юксак бўлмаган ҳарбий саркардалик вазифаларини эгаллаб турган уч ўғли бор эди. Форсга ҳужум қилиш арафасида ака-укалар ўз қўшинлари билан Исфаҳон, Ҳузистон ва Кирмонни забт этишди.  Уларнинг ўзлари 934 йилга келиб Шерозда қўним топишди, ўн бир йилдан кейин энг истеъдодлиси бўлган  Аҳмад Бағдодга қарши жангга киришганида  халифанинг тансоқчилари тумтарақай қочиб қолишди. Шу сабабли ҳам у Аҳмадни ўзининг ҳимоячиси сифатида хайрихоҳлик билан қабул қилишга мажбур эди.  Аҳмадга бағоят юксак "Амир ул-Умаро" лавозими берилди.  Шундай қилиб эътиқодли шиалар бўлган бувайҳийлар марказ ҳокимлари, сунний халифа эса улар ҳимоясидаги киши бўлиб қолишди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР