loader

БУДДИЙЛИК

Милодий бешинчи асрда Ҳиндистонда пайдо бўлган фалсафа, унинг асосчиси Будда номи билан аталган. Бу фалсафа бошда тасаввуф ва зоҳидликка чақирган. Будда вафотидан кейин эса бутпарастлик диёнатига айланди. Буддийликка эргашувчилар Буддани Аллоҳнинг ўғли, муқаддас руҳ пок қиз Маййага тушиб, Будда дунёга келган, дейишади. Уни башариятни азоб-уқубатлардан халос этувчи, кишиларнинг гуноҳини ўзига олувчи, деб эътиқод қилишади. Бу гаплар бузилган масиҳийликдан олдин ҳам бўлгани эътиборга лойиқ. Буддийлик ҳозир Хитой, Япония, Ҳиндистон, Непал, Бирма, Сейлон (Шри Ланка) ва бошқа ўлкаларда мавжуд.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР