loader

БУРКИНА-ФАСО РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 274 122 кв. км., аҳолиси: 12,3 миллион киши, пойтахти: Уагадугу, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 45 та вилоятга бўлинади, йирик шаҳарлари: Бобо-Диуласо, Қудугу, пул бирлиги: африқо франки. Милоднинг 11-асрида ҳозирги Гана ҳудудида яшовчи кўчманчи қабилалар Юқори Волта кенгликларига келиб ўрнаша бошлади. Аммо ўлканинг ғарбий қисмида яшаётган ҳозирги бобо, лоби, груси халқларининг аждодлари уларга қақшатғич зарба бера олди. Вақт ўтиши билан келгиндилар маҳаллий аҳоли билан чатишиб кетишди ва унинг тили ва динини қабул қилишди. Кейинчалик келгиндиларнинг фарзандлари мосиларнинг Ятенга, Уагадугу, Тенкодого, Фадан-Гурма давлатлари ҳукмдорларига айланишди. 14-16-асрларда Ятенга давлати армияси Мали ва Сонгай давлатларининг бир қисмини босиб олди. 19-аср охирига келиб Оврупадаги истилочи давлатлар Африқонинг бошқа жойлари каби Юқори Волта ерларига ҳам кўз олайтира бошлашди. 1895 йили франсуз қўшинлари Ятенга давлатини қўлга олди ва мамлакат 1960 йил 5 августда мустақилликка эришгунича Франсия ҳукмронлиги остида бўлди. Бу мамлакатга Ислом дини 16-асрда Сонгай давлати мусулмонлари орқали кириб келган. Ҳозирда мамалкат аҳолисининг ярмидан ортиғини мусулмонлар ташкил этади. Аҳолининг салкам 40 фоизи мажусийлар, 10 фоизи католиклардир. Буркина-Фасо (аввалги Юқори Волта) Ислом Конференсияси Ташкилотига аъзо бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР