loader

БУРОҚ

Арабча «барқ» сўзидан олинган бўлиб, «порламоқ, чақмоқ чақиши, порлоқ» маъноларини билдиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Меърож (Исро) кечасида минганлари ривоят қилинган уловнинг номи «буроқ» бўлган. Рангининг соф ва ёрқинлиги, жуда тез ҳаракатланиши сабабидан шундай ном олган. Манбаларда бу уловнинг ранги оқ, ўзи фавқулодда тез суръатли экани, шаклан хачир ва эшак ўрталиғидаги ҳайвонлиги келтирилган. Буроқ Расули акрамдан ташқари яна бир қанча пайғамбарларга ҳам хизмат қилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР