loader

БУХОРИЙ, АБУ ҲАФС ҲУСОМИДДИН

Шайх, имом Абу Ҳафс Ҳусомиддин Умар ибн Абдулазиз ибн Моза Муҳаммад ал-Ҳанафий ал- Бухорий, Мовароуннаҳрдаги машҳур фақиҳ, мужтаҳид, усул ва фуруъ имоми. Ҳижрий 483 (милодий 1088) йили Бухорода туғилган. «Бурҳонул-аимма», «Садруш-шаҳид» унвонлари бор. Бухоро фақиҳларининг устози, Барзуддин Сарахсий, Абу Муҳаммад Аъқилий, Абу Али Дамашқий, Бурҳониддин Марғиноний ва бошқалар ундан сабоқ олишган. «Мўъжам уш-шуйух» асари машҳур. Ҳижрий 536 (милодий 1141) йили Қатавон жангида шаҳид бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР