loader

БУХОРИЙ, МАВЛОНО ШАМСУДДИН

Мавлоно Шамсуддин ибн Жалолиддин  Убайдуллоҳ Маҳбубий ал-Бухорий, Мовароуннаҳрнинг атоқли фиқҳ олимларидан, валийуллоҳ, саркарда. Бухоронинг Нов қасабасида туғилган. Илк таълимни отасидан олган ва замонасининг улуғ фақиҳи даражасига етган, усулул-фиқҳ илмининг билимдони эди. «Таҳқиқул-фуруъ» китоби машҳур. Милодий 1240 йилда вафот этган. Бу зотнинг отаси Мавлоно Убайдуллоҳ ибн Иброҳим Маҳбубий ҳам таниқли олим, саҳобий Убода ибн Сомитнинг авлодларидан эди. Унинг «Жомеъ ус-сағир», «Китаб ул-фуруъ» асарлари машҳур.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР