loader

БУХОРИЙ, МУХТОРЖОН

Мухторжон Абдуллоҳ Бухорий (Абдуллаев), дин арбоби ва муфтий. 1928 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Бухородаги Мир Араб, Тошкентдаги Бароқхон мадрасаларида, Суриядаги Дамашқ жомеъининг шариат куллиясида таҳсил олган. 1958 + 1991 йилларда Мир Араб мадрасасида мудир, бош мударрис, мударрис вазифаларида ишлаган. 1984 + 1988 йилларда Тошкент олий Ислом маъҳадида хорижлик талабаларга дарс берган. 1991 + 1993 йилларда Бухоро вилоятидаги Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд масжидида имом-хатиб, 1993 + 1997 йилларда Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси раиси бўлди, кейинчалик яна имомлик қилди. 2002 йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР