loader

ВАЗ-ЗУҲА

Луғатда «чошгоҳ вақтига қасам» деган маъноси бор, Қуръони каримнинг тўқсон учинчи сураси номи, Маккада нозил қилинган, 11 оятдан иборат. У Пайғамбар алайҳиссалом шахсиятларига хос бир сура бўлиб, унда Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбарига нисбатан бўлган меҳр-муҳббати ва раҳм-шафқати ҳақида хабар беради, сўнгра у зотга илоҳий йўл-йўриқлар берилади.