loader

ВАКОЛАТ

Луғатда «сақламоқ, кифоя қилмоқ, жавобгар қилмоқ» маъноларида келади. Шариат истилоҳида эса бирор шахс ўзидан бошқа тасарруф аҳлидан бўлмиш кишини маълум нарсага тасарруфда ўз ўрнига қўймоғи, ўз ишини унга қайси тариқа билан бўлса ҳам топшириши «ваколат» дейилади. Таърифдаги «маълум» сўзи билан номаълум тасарруфдан чиқиб кетади. Ваколат амали мусулмон уламолари ижмои билан жоиз бўлиб, унинг шаръий бўлишига оид бир қанча далиллар мавжуд.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР