loader

ВАЛ-ФАЖР

Луғатда «тонгга қасам» деган маънони англатади, Қуръони каримнинг саксон тўққизинчи сураси номи, Маккий суралардан, 30 оятдан иборат. Сурада аввал узоқ ўтмишда ўтган ва Аллоҳ таолонинг пайғамбарларини ёлғончи қилганлари сабабли ҳалокатга дучор бўлган баъзи бир қавмлар ҳақида, сўнгра Ҳақ таоло бандаларини бойлик билан ҳам, камбағал-фақирлик билан ҳам имтиҳон қилиши хусусида ва сура ниҳоясида эса қиёмат куни рўй берадиган даҳшатли ҳодисалар ва дунёдаги ҳаётини иймон-эътиқодда устивор бўлиб ўтказган жонлар у кунда жаннат неъматларига эришилари ҳақида сўз боради.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР