loader

ВАСИЯТ

Луғатда «етказиш, улаш, тайин қилиш, амр этиш» маъноларини билдиради. Одатда у «молни фалончига васият қилдим» каби ибораларда ишлатилади. Фақиҳлар истилоҳида эса ўлимдан кеийнги ҳолатга боғлиқ нарсани холис яхшилик учун мулк қилиб бериш «васият» дейилади. Яъни у шариатда ўлимдан кейин қўшимча ҳақ сифатида садақа тайин қилишдир. Исломнинг аввалида ота-она ва яқин қариндошлар фойдасига васият қилиш вожиб эди. Қуръони каримнинг мерос оятлари (Бақара, 180) тушиши билан бу нарсалар насх бўлиб, қолган молни оят асосида меросхўрлар ўртасида тақсим қилиш жорий этилган. Васият қилиш мандуб бўлиб, фақат молнинг учдан бирига ўтади. Васият фақат уни қилган кишининг вафотидан кейингина амалга оширилади. Васият ёзиб қўйиш билан хайрли экани ҳадисларда келган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР