loader

ВАС-САФФОТ

Луғатда «саф тортиб турувчиларга қасам» маъносида, Қуръони каримнинг ўттиз еттинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 182 оятдан иборат. Иймон-эътиқод ва ундан етадиган фойдалар, куфру-исён ва унинг зиёнлари ҳақида сўзловчи бу сура Аллоҳ таоло амру фармонига мудом мунтазир зотлар, махлуқлардан бири + жинлар ҳақида, жаннат аҳли мушарраф бўладиган бахт-саодат, дўзахийлар дучор бўладиган азоб-уқубат ҳақида зикр этди. Унда Аллоҳ таолонинг бир неча пайғамбарлари қиссалари, хусусан Иброҳим алайҳиссаломга Аллоҳ таолодан ўз ўғиллари Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилишга буюрилишлари хусусидаги ривоят ҳам бор. Бу сура Яратганнинг барча буйуқларини дарҳол ижро этиш учун саф тортиб турадиган иймон-эътиқод эгаларига қасам ичиш билан бошлангани учун «Вас-Саффот» деб аталган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР