loader

ВАТ-ТУР

Луғатда «Тур тоғига қасам» деган маъноси бор, Қуръони каримнинг эллик иккинчи сураси номи, Маккада нозил этилган, 49 оятли. Сура аввалида Аллоҳ таоло беш нарсани қасамёд қилиб, қиёмат кунида кофирлар устига тушадиган азоб ҳақ эканини уқтиради. Сўнгра тақво эгалари учун тайёрлаб қўйилган жаннат ва унда кечадиган мангу саодатли ҳаёт ҳақида сўз боради. Сурада, шунингдек, Қуръони каримга иймон келтирмаган ва Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончи қилган кимсаларнинг барча даъволари пуч-асоссиз экани рад этиб бўлмас далиллар билан очиб берилади, Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг Ҳукми илоҳиййасига сабр қилишга буюрилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР