loader

ВАҲБ ибн МУНАББАҲ

Абу Абдуллоҳ Ваҳб ибн Мунаббаҳ ибн Сийж ибн Зий Каноз ал-Яманий ас-Санъоний, тобеъинларнинг атоқли уламоларидан, Ҳижрий 34 йили туғилган. Отаси Хуросоннинг Ҳирот шаҳридан бўлиб, Кисро уни Яманга ҳайдаган эди. Ваҳб чуқур билимли, қадимий китобларни кўп ўқиган, тарихий қиссалардан яхши хабардор олим бўлган. «Фил Мағозий» номли ва бошқа бир қанча асарлари бор. Қуръон илмини яхши билган, ибодатли ва тақводор зот эди. Унинг ривоятлари Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаийларнинг «Саҳиҳ»ларида келтирилган. Ҳижрий 110 (милодий 728) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР