loader

ВАҲИЙ

Луғатда «хабар, илҳом, мужда» маъноларини англатади. Истилоҳда Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига, хусусан охирги Расули Муҳаммад алайҳиссаломга малак Жаброил алайҳиссалом воситасида ёки бошқа йўллар билан юборадиган диний кўрсатмалари, амр-фармонлари, хабарлари «ваҳий» дейилади. Пайғамбаримиз қирқ ёшга тўлганларида Рамазон ойида илк ваҳий туша бошлаган ва бу йигирма уч йил ( ўн уч йил Маккада, ўн  йил Мадинада) давом этган. У зот Хиро ғорида ибодат қилиб ўлтирганларида Қуръони каримнинг Алақ сурасидаги дастлабки беш оят нозил бўлган. Ваҳийлар солиҳ туш, илоҳий илҳом, фаришта орқали, юзма-юз роз айтишиш, мушоҳадаи жамол каби йўллар билан юборилган. Ваҳийлар Макка ва Мадинада нозил бўлгани учун Қуръон суралари маккий ва маданийга бўлинган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР