loader

ВАҲҲОБИЙЛИК

Милодий ўн саккизинчи аср ўрталарида Арабистон ярим оролида пайдо бўлган ҳанбалий мазҳабидаги оқим, унинг тарафдорлари «ваҳҳобийлар» дейилади. Унга Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб исмли шахс асос солган. У ақидада Ибн Таймийя, Ибн Қаййум, Ибн Касирларга эргашган. Ваҳҳобийлар наздида Исломнинг манбаи фақат Қуръон ва Суннат, улар динни тозалаб, Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларидаги асл ҳолига келтириш ғоясини илгари суришади. Ваҳҳобийлик Саудия Арабистонида етакчи мавқега эга. Аммо кўпгина Ислом мамакатларида бу оқим тақиқланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР